Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ойнинг иккинчи ярмида Кореяга сафар қилади
16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи билан боради
Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Жанубий Кореяга уч кунлик давлат ташрифини бошлайди, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги саммит эса 17 декабрда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Корея президенти матбуот котиби Парк Кюнг Ми журналистларга маълум қилган.
«Мун Жэ Ин ва Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги келажакка йўналтирилган ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилиши кутилмоқда», деган у.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Жанубий Корея яқин орада эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолашни режалаштираётгани маълум бўлганди. Ҳужжат ташриф давомида имзоланиши мумкин. Бундан ташқари, Корея томони ўзбек мигрантлар учун чегараларни қисман очишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, бундан аввал Шавкат Мирзиёев 2017 йилда Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан борганди ва икки давлат ўртасида Стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнот қабул қилинганди.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024