Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украина чегараларини мустаҳкамлаш учун 20 млн доллар ажратади
Лойиҳада Украина давлат чегара хизматига учувчисиз бошқариладиган авиация тизимлари, махсус транспорт, видеомониторинг воситалари кабиларни тақдим этиш имконияти кўзда тутилган.
Украина давлат чегара хизмати ва АҚШ элчихонаси Украина чегарасининг шимолий ва шарқий участкаларини кучайтириш бўйича ўзаро ҳаракатлар режасини имзолади.
“Лойиҳани амалга ошириш 2022 йил январдан бошланади, ёрдамнинг умумий миқдори 20 млн долларни ташкил этиши кўзда тутилмоқда”, — деди АҚШнинг Украинадаги элчихонаси вакили Сара Лангенкомп.
Лойиҳада шунингдек, Украина давлат чегара хизматига учувчисиз бошқариладиган авиация тизимлари, махсус транспорт, видеомониторинг воситалари кабиларни тақдим этиш имконияти кўзда тутилган.
“Бугун Украина шарқида, шимолий чегараларда мураккаб вазиятга эгамиз ва мазкур техник лойиҳа чегарадаги хавфсизликни кучайтиришга қаратилган”, — деди Украина давлат чегара хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Владимир Никифоренко.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
10:30 / 17.06.2026