Ўзбекистон | 10:19 / 12.12.2021
8708
2 дақиқада ўқилади

Намангандаги хонадонда газ портлади

Намангандаги хонадонда газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг 3 нафар фарзанди куйиб, тан жароҳати олди.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Наманган туманида 12 декабрь куни хонадонлардан бирида газ портлади. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, шу куни соат 03:20 атрофида туманнинг «Ғайрат» маҳалласининг Беруний кўчасидаги 57-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида маълумот келиб тушган. Ёнғин қутқарувчилари 03:24 да воқеа жойига етиб борган, 03:26 да ёнғин ҳудуди ўраб олинган.

Чақнашга хонадонга тортиб келинган газ трубаси жўмраги носозлиги сабабли сизиб чиққан табиий газ тўпланиши ва уй эгаси газ ҳидини сезмай, электр чироқни ёқиши сабаб бўлган.

Портлаш оқибатида хонадон эгаси, унинг турмуш ўртоғи, 3 нафар фарзанд (2 нафар қиз ва 1 нафар ўғил) куйиб, тан жароҳати олган. Бундан ташқари, уйнинг шифт ва том қисмидан 20 квадрат метр жой ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Вилоят ФВБ куз—қиш мавсумида хоналарни иситишда ностандарт, қўлда ясалган анжомлардан фойдаланмасликни тавсия қилган.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид