20:56 / 12.12.2021
10572

Тошкентда Matiz ва Lacetti тўқнашуви йўловчи ўлимига сабаб бўлди

Тошкентда Matiz қарама-қарши йўналишдаги Lacetti’га йўл бермаслиги оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 4 киши шифохонага ётқизилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ тўғрисида маълумот берди.

«Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 17:50 ларда, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Т.Малик-Дўрмон йўли кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.Р. Matiz русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобилни ўтказиб юбормагани натижасида ЙТҲ содир бўлган», дейилади хабарда.

Натижада Matiz русумли автомобиль йўловчиси, 1956 йилда туғилган З.М. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган, Matiz йўловчилари - 1981 йилда туғилган У.З. ва 2015 йилда туғилган З.О., шунингдек, икки автомобил ҳайдовчилари тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top