Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий политехника университети ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига президентнинг “Навоий политехника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Мазкур университет Навоий давлат кончилик институти негизида ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.
Лойиҳага кўра, университет Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфида фаолият юритади ҳамда Навоий давлат кончилик институтининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Университетга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Навоий давлат кончилик институтида таҳсил олаётган талабалар эса университетда ўқишни давом эттиради.
Шунингдек, университетни трансформация қилишда нуфузли хорижий олий таълим муассасалари ҳамда компанияларини жалб қилиш чоралари кўрилади. Таълим маскани босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади ҳамда академик мустақиллик берилади. Қолаверса, ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан келишув асосида таълим жараёнига уларнинг профессор-ўқитувчилари жалб қилинади ва чет тилларида ўқитиладиган фанлар босқичма-босқич киритиб борилади.
Навоий вилояти ҳокимлиги университетга янги бино ва иншоотларни қуриш мақсадида 2022 йил май ойига қадар ер майдони ажратади. Навоий кон-металлургия комбинати эса олийгоҳ учун янгидан қўшимча бино ва иншоотларни қуриш ҳамда туташ ҳудудларни реконструкция қилиш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2022–2025 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурида белгиланган тартибда киритилишини таъминлайди.
Қарор лойиҳасида университетнинг ҳуқуқлари, асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
08:53 / 05.06.2026
Тиббиёт бирлашмасига ишга киритишни ваъда қилган тиббиёт ходимлари ушланди
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
11:44 / 22.05.2026