Ўзбекистон | 10:45 / 13.12.2021
2570
1 дақиқада ўқилади

Қўнғиротлик овчилар Шуманайда 150 дона ёввойи кабутарни овлашди

ФОТО: Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Шуманай туман инспекцияси томонидан "Кетенлер" ОФЙ ҳудудида тезкор рейд тадбири ўтказилган. Унда Қўнғирот туманида яшовчи 3 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда 150 дона ёввойи кабутарлар овланганлиги аниқланган.

ФОТО: Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси

Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Кабутар овчиларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-бандига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Қўшимча қилинишича, ноқонуний тарзда тутилган кабутарлар озуқа учун Нукус шаҳридаги ҳайвонот боғига беғараз топширилган.

ФОТО: Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси

Олдинроқ Қорақалпоғистондаги ягона ҳайвонот боғи ёпилиб кетиш арафасида қолгани ҳақида хабар бергандик. Ўшанда Нукусдаги хусусий ҳайвонот боғида айиқ сувсиз қолдирилиб, таҳқирлангани айтилганди.

Мавзуга оид