Ўзбекистон | 08:14 / 14.12.2021
1212
1 дақиқада ўқилади

11 ойда 112 нафар мутасаддига маъмурий чора кўрилди

Навоий вилоятида 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига давлат хизмати кўрсатишда ташкилот ва идоралар томонидан 4 027 та қоидабузарлик содир қилинган. Бу ҳақда Kun.uz'га ДХА вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ДХА Навоий вилояти бошқармаси

Таъкидланишича, мазкур қоидабузарликлар таҳлил қилинганда 3 252 ҳолатда белгиланган муддат бузилгани, 626 ҳолатда тўғридан тўғри хизмат кўрсатилгани, 72 тасига асоссиз рад жавоби берилгани, 7 ҳолатда эса ортиқча ҳужжат талаб қилингани аниқланган. Шунингдек, 11 ой давомида вилоят бўйича 112 нафар мутасаддига маъмурий чоралар кўрилиб, жарималар ундирилган.

Маълумот учун, 1 декабрь ҳолатига вилоятнинг 11 туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга 272 233 та давлат хизмати кўрсатилган. Энг кўп хизмат Навоий шаҳрида амалга оширилган – 69 325 та. Бу рақам Қизилтепа туманида 41 786 тани, Кармана туманида 35 035 тани, Зарафшон шаҳрида эса 32 мингдан ортиқни ташкил қилади.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид