Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск компанияси карбонат ангидриддан ёнилғи олади
Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг SpaceX компанияси атмосферадаги карбонат ангидрид CO2 газидан ракета ёнилғиси олиш бўйича янги лойиҳани ишга туширади. Бу ҳақда Маскнинг ўзи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
“SpaceX атмосферадан карбонат ангидрид олиб, уни ракета ёнилғисига айлантириш бўйича дастурни ишга туширмоқда. Агар сизга қизиқ бўлса, бизга қўшилинг”, деб ёзган тадбиркор.
У лойиҳа Марсга парвозларни амалга ошириш ва уни забт этишда муҳим эканини маълум қилган. Ҳозирда компания Ой ва Марсга одамлар ҳамда юкларни етказишга мўлжалланган Starship сайёралараро фазовий кемасининг биринчи орбитал парвозига тайёргарлик кўрмоқда. Бундан ташқари, Қизил сайёра атмосферасининг 96 фоизи айнан карбонат ангидриддан иборат.
Бироқ Маск CO2’ни қандай қилиб ёнилғига айлантирмоқчилигига аниқлик киритмаган. Шунингдек, лойиҳага қачон старт берилиши, газни ёнилғига айлантириш технологияси ҳозирда яратилгани ёки йўқлиги номаълум.
Таъкидлаш жоиз, атмосферада карбонат ангидрид миқдорининг кўплиги ҳозирда иқлим ўзгариши масаласидаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Чунки айнан ушбу газ иссиқхона эффектини келтириб чиқаради. CO2 атмосферага асосан кўмир ёқилиши оқибатида тушади.
Жорий йил бошида Маск атмосферани карбонат ангидриддан тозалаш бўйича энг яхши технология муаллифларига 100 млн доллар тўлашга ваъда берганди.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
08:50 / 12.06.2026
SpaceX тарихдаги энг йирик IPOʻни амалга оширди
10:08 / 11.06.2026