Жаҳон | 22:25 / 14.12.2021
23690
1 дақиқада ўқилади

Таниқли эксперт долларнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган валютани айтди

Марк Мобиуснинг фикрича, юанда бошқа валюталарга нисбатан имконият кўпроқ.

Фото: China Daily via REUTERS

Mobius Capital Partners инвестиция компанияси асосчиси Марк Мобиус дунё захира валютаси сифатида долларнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган валютани айтди.

“Юанда бошқа валюталарга нисбатан имконият кўпроқ деб ўйлайман. Биринчидан, олтин захиралари ўсмоқда. Хитой энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилардан бири”, деди у.

Унинг фикрича, Пекиннинг бошқа мамлакатлар билан юандан захира валюта сифатида фойдаланиш тўғрисидаги келишувлари иккинчи муҳим омил ҳисобланади.

Мобиус ривожланаётган бозорларга мўлжалланган халқаро сиёсатни ишлаб чиқишдаги муҳим шахслардан бўлган. У Жаҳон банкининг экспертлар гуруҳида фаолият юритган, 2011 йилда Bloomberg Markets журналининг “50 нафар энг катта таъсирга эга инсонлар” рўйхатига киритилган.

Марк Мобиус Asia Tatler журналида “Бойлик тўғрисида” деб номланган рукнда туркум мақолаларини бериб боради.

Мавзуга оид