16:22 / 14.12.2021
18011

Видео: Сергелида йўловчи автобус ёниб кетди

Сергели туманидаги «Дўстлик-1» даҳасида йўловчи автобусда ёнғин чиқди. Жабрланганлар йўқ.

Фото: Видеодан кадр

14 декабрь куни кундузи Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Дўстлик-1» даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланган Mercedes-Benz русумли йўловчи автобус ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«14 декабрь куни соат 15:21да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Дўстлик-1» даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган Mercedes русумли автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:34 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида автобуснинг орқа салон қисми ёниб, зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади хабарда.

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top