Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон ва Озарбойжон темирйўл қуришга келишиб олди
Ўтган йили Алиев Озарбойжон ва Туркия ўртасида транспорт йўлагини ташкил этиш режаси ҳақида гапирган, мазкур йўлак Арманистон орқали ўтишини айтганди.
Фото: РИА Новости
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистонни Россия ва Эрон, Озарбойжонни ўз анклави - Нахичеван автоном республикаси билан боғлайдиган темирйўл қуришга келишиб олди.
«Брюсселдаги учрашувда Ерасх—Жулфа—Ордубад—Мегри—Қорадиз темир йўлини қуришга келишиб олдик. Арманистон бу темирйўл орқали Эрон ва Россияга, Озарбойжон Нахичеванга чиқа олади»,— деди Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, агарда Туркия билан ҳам келиша олинса, ушбу лойиҳа янада кенгаяди.
Ўтган йили Алиев Озарбойжон ва Туркия ўртасида транспорт йўлагини ташкил этиш режаси ҳақида гапирган, мазкур йўлак Арманистон орқали ўтишини айтганди.
Ноябр охирларида Пашинян ва Алиев Сочида мулоқот ўтказди ва чегара делимитацияси борасида икки томонлама комиссия тузишга келишиб олди.
Мавзуга оид
15:31 / 06.03.2026
Озарбойжон Эрондаги дипломатларини эвакуация қилади
22:24 / 05.03.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон ҳудудига дрон ҳужумларини кескин қоралади
19:49 / 05.03.2026
Алиев Нахичивон аэропортига дрон зарбасини теракт деб атади
14:32 / 05.03.2026