Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:27 / 17.12.2021
7937
1 дақиқада ўқилади
Бозорлардаги нархлар маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 15 декабр кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Фото: Kun.uz
Унга кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми нархи 45 000 - 68 000 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
- қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000—80 000 сўм;
- картошка (1 килограмм) — 3000—6500 сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 1200—4000 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1000—4500 сўм;
- тухум (10 дона) — 7000—15 000 сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 4500 —17 500 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 13 600—24 000 сўм;
- шакар (1 килограмм) — 7500—10 500 сўм.
Нархларни ўрганишда деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари инобатга олинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
22:21 / 06.07.2026
“E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси жорий этилади
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026