Халқаро автомобил федерациясига илк бор Европа вакили бўлмаган шахс сайланди
БААлик Муҳаммад бин Сулайим Халқаро автомобил федерацияси (FIA)нинг янги президенти этиб сайланди. Эътиборлиси, у FIA’га раҳбарлик қиладиган Европа вакили бўлмаган илк шахс ҳисобланади.
Президент FIA’нинг Париждаги бош ассамблеясида сайланди. Бин Сулайимга федерация вакилларининг 61 фоизи, унинг рақиби Грэм Стокерга 36 фоизи ўз овозини берган, қолганлар бетарафлик билдирган.
БАА вакили ташкилотга 2009 йилдан раҳбарлик қилиб келган француз Жан Тодт ўрнини эгаллайди. Тодт ушбу лавозимни рухсат берилган максимал 4 йиллик 3 та муддат эгаллагани сабабли сайловларда бошқа иштирок эта олмаган.
FIA’нинг янги раҳбари 60 ёшда бўлиб, у ралли бўйича Яқин Шарқ чемпионатининг 14 карра ғолиби ҳисобланади. У 2008 йилда FIA вице-президенти этиб тайинланган.
FIA жаҳон автоспортини назорат қилувчи ташкилот бўлиб, унга 1904 йилда асос солинган.
Мавзуга оид
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
15:00 / 16.10.2024