Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден бир неча марта ўз ўринбосарини президент деб атади
АҚШ президенти Жо Байден вице-президент Камала Ҳаррисга бир неча марта президент деб мурожаат қилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, 79 ёшли Байден Жанубий Каролина давлат университети талабалари олдидаги нутқида бундай хатога йўл қўйган. У йиғилганларга мурожаат қилиб, ўз ўринбосарини бир неча бор “президент Ҳаррис” деб атаган. Жумладан, у Ҳаррисни Говард университети битирувчиси деб айтганда шундай янглишликка йўл қўйган.
Аввалроқ Байден ўз нутқларидан бирида Пентагон раҳбари Ллойд Остин исмини унутиб қўйганди. АҚШ президенти америкалик ҳарбийларга фахрий медалларни топшириш вақтида АҚШ мудофаа вазирининг исми ва фамилиясини узоқ вақт эслай олмаган.
Бундан аввалроқ эса Байден миллатга мурожаатида коронавируснинг янги штамми “омикрон”ни “омникрон” деб атаган.
Мавзуга оид
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:40 / 18.12.2025
«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади
18:10 / 29.11.2025