Жаҳон | 21:28 / 20.12.2021
7682
1 дақиқада ўқилади

Чилидаги президент сайловларида 35 ёшли номзод ғалаба қозонди

Чили президенти сайловларининг 19 декабрда ўтган 2-босқичида сўл кучлар коалицияси номзоди Габриэл Борич ғалаба қозонди. Унинг рақиби Хосе Антонио Каст ўз мағлубиятини тан олди. 

Фото: Marcelo Hernández/Getty Images

35 ёшли Борич 99 фоиз бюллетенлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин 56 фоиз овоз тўплади. Эътиборлиси, Борич президент сайловларида иштирок этиш учун рухсат берилган энг кичик ёшга яқиндагина тўлган ва Чили тарихидаги энг ёш президентга айланди.

Янги президент генерал Аугусто Пиночет ҳокимияти давридан сақланиб қолган неолиберал иқтисодий модел тарафдори ҳисобланади ва мамлакатда бойларга солиқ киритилишини қўллаб-қувватлайди.

Чилида 2019–2020 йилларда ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтганди. Улар оқибатида мингдан кўпроқ одам жароҳат олган, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Бу норозиликлар Пиночет даврида қабул қилинган конституциянинг ислоҳ қилиниши қўллаб-қувватланган референдумга олиб келган.

Мавзуга оид