10:43 / 20.12.2021
20896

Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 21 декабрда республика ҳудудлари бўйича шамол кучайиши кутилмоқда: Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 м/с гача; Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамоллар кутилмайди.

21-22 декабрда республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли бўлиши мумкин.

Top