Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиядаги шаҳарни маст тўтиқушлар “ишғол қилди”
Австралиянинг Брум шаҳри аҳолиси бижғиган мангони ейиши оқибатида маст ҳолатга тушган тўтиқушлар ёпирилишидан шикоят қилди. Бу ҳақда Hit News нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Кимберли регионида мавсум охирида ерга тушган манго мевалари қуёшда қолиб, бижғиб кетган. Ушбу мевалар қизил қанотли тўтиқушларни ўзига тортган. Қушлар бижғиган мевадан еб, маст бўлиб қолган.
Ветеринар Пол Мерфи ушбу вазият бир қарашда кулгили туюлса-да, аммо жиддийлигини айтган. Кўп қушлар “мастлик” оқибатида нобуд бўлган.
“Одатда қушлар бундан бир неча кун азият чекади. Алкогол таъсирида улар ланжлашиб, тўйиб овқатланмайди. Биз тўтиқушлар уйлар ичига ойналар орқали киргани, ерда ўтиргани ва уча олмагани ҳақида хабарлар олдик. Улар бу ҳолатда мушуклар ва бошқа йиртқичлар учун осон ўлжага айланади”, деб тушунтирган мутахассис.
Маҳаллий ветеринарлар “ўзини ғалати тутаётгани” учун одамлар томонидан клиникага олиб келинган тўтиқушлардан 6тасини даволашган. Бироқ аксарият қушлар ўз вақтида ёрдам олмагани сабабли этанолдан заҳарланиш оқибатида нобуд бўлган.
Мавзуга оид
18:53 / 25.04.2026
Икки мева комбинацияси юрак саломатлигини яхшилаши аниқланди
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026