Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркияда муддатидан олдин сайловлар ўтказилмаслигини айтди
Туркия президентининг сўзларига кўра, ҳукумат "нима қилаётганини ва қаерга қараб кетаётганини билади".
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда муддатидан олдин президент ва парламент сайловлари ўтказилиши имкониятини қатъий рад этди.
"Сайловлар 2023 йил июнда ўтказилади. Муддатидан олдин сайловлар бўлмайди. Бу мавзуга нуқта қўяман", - деди Туркия президенти.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, ҳукумат "нима қилаётганини ва қаерга қараб кетаётганини билади".
"Халқимизга фоизлар билан ҳам, инфляция билан ҳам босим ўтказмаслигимизни айтдик. Ва бунинг учун курашяпмиз", - деб таъкидлади у.
Йил бошидан буён Туркия лирасининг қадри кескин тушиб кетди. Бунга ҳукумат босими остида кредит ставкасини пасайтириб келган мамлакат марказий банки сиёсати сабаб бўлди деб ҳисобланмоқда.
Душанба куни Туркияда бир доллар 18 лирагача кўтарилди. Аммо ҳукуматнинг молиявий барқарорлик бўйича янги чоралар тўғрисидаги баёнотидан сўнг лира қадри ошди. Ҳозирда курс бир доллар учун 13 лира атрофида бўлмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
20:23 / 12.06.2026