Ўзбекистон | 16:12 / 23.12.2021
5438
1 дақиқада ўқилади

Қўқондаги хонадонда юз берган газ портлаши ҳақида маълумот берилди

Фарғонадаги хонадонда газ портлаши оқибатида оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги хонадонда газ портлаши оқибатида оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Фарғона вилояти ФВВ

Маълум қилинишича, 19 декабрь куни соат 05:45 да Қўқон шаҳар, Барҳаёт кўчасидаги уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган. Уйнинг 1-қаватига ўрнатилган, резина шланг билан уланган, қўлбола услубда ясалган иситиш печидан газ сизиб чиққан.

Фото: Фарғона вилояти ФВВ

Хонадон эгаларидан бири табиий газ ҳидини сезмай, эрталаб соат 05:45 да хона чироғини ёқиши оқибатида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган. Оқибатда хонадонда бўлган 4 киши турли хил даражадаги куйиш тан жароҳатини олган.

Фото: Фарғона вилояти ФВВ

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли соҳа ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид