Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган «Лада» машинаси ёниб кетди
Самарқанд шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган «Лада» машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун соат 18:10 ларда Самарқанд шаҳрининг Спитамен шоҳкўчасида ҳаракатланиб келаётган «Лада» русумли машинанинг мотор қисмида қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи зудлик билан машинани йўл четига тўхтатиб, ёнғин хавфсизлигига хабар берган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат машина ёниб кетиб, яроқсиз ҳолга келган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026