Ўзбекистон | 16:16 / 23.12.2021
4732
5 дақиқада ўқилади

Samsung компанияси Flip 3 – самарали таълим учун интерфаол доскани тақдим этади

Фото: Samsung

Samsung Flip 3 янги авлод интерфаол доскаси ўзининг инновацион функциялари туфайли мактаб дарсларини ёки университетдаги маърузаларни қизиқарли тақдимотлар форматига айлантиради. Бўр билан ёзиладиган одатий доска ўрнига улкан экранда динамик контент билан ўтказиладиган машғулотлар кўргазмали, кўпроқ ахборот берувчи ва қизиқарли бўлади!

Ўқитувчилар ва ўқувчилар дисплейда матнларни ҳам, тасвирлар ва видеони ҳам намойиш этишлари, уй вазифаларини бажаришлари мумкин. Ўқув материали катта дисплейда динамик визуаллаштириш билан мустаҳкамланган бўлса, уни ўзлаштириш осон ва қизиқарли бўлади.

Фото: Samsung

Янги 75 дюймли дисплей деворга осон маҳкамланади, у замонавий, самарали дарслар учун барча зарур воситаларга эга, шунингдек унда таълим учун бегона дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти ҳам мавжуд.

Дисплей – албатта, янги маҳсулотнинг энг қизиқарли томони. Flip 3 илғор интерфаол сенсорли экран технологияси билан жиҳозланган бўлиб, у катта тезликда ёзиш, чизиш, қораламалар қилиш имконини беради. Бунда дисплейга ўрнатилган 2048 та босим нуқтаси чизиш аниқлигини ва ҳиссиётларнинг реаллигини максимал даражада оширади, яъни сиз гўёки ҳақиқий холстда расм чизаётгандай бўласиз.

Фото: Samsung

Дисплейда бир вақтнинг ўзида 20 нафаргача фойдаланувчи ишлаши мумкин*. Шу боис махсус перодан фойдаланиш ҳам шарт эмас (улар тўпламда икки дона) – бунинг учун деярли исталган нарсадан фойдаланиш мумкин. Flip 3 ёзувни имитация қилиш ёки экранда ажратиб кўрсатиш учун ингичка ва қалин объектлардан кириш маълумотларини фарқлайди. Ёзилганларни бармоқ ёки кафт билан ҳам ўчириш мумкин.

Samsung компанияси гигиена ҳақида ҳам ўйлаб қўйган. Flip 3 экрани микробларга қарши қопламага эга бўлиб**, у ўқитувчилар ва ўқувчилар диққат-эътиборларини хотиржам ўқишга жамлашлари учун микробларнинг кўпайишини тўхтатади ҳамда муайян бактериялардан ҳимоя қилади.

Фото: Samsung

Бироқ мактаб – бу мактаб, болалар шўхлик қилади, югуради, бу эса баъзида нохуш воқеаларга олиб келади. Ўқувчилар ва ўқитувчиларни ҳимоя қилиш учун Flip 3 махсус дарз кетмайдиган плёнка билан қопланган, у ҳеч ким жароҳатланмаслигини кафолатлайди.

Flip интерфаол дисплейи Қозоғистон мактабларида, университетларида, тил курслари бўйича тренинг-марказларида ўзини замонавий таълим ечими сифатида жуда яхши намоён этди. Тескари алоқа жараёнида ушбу ўқув муассасаларининг раҳбарлари катта экран, кенг ва қулай функционал ҳамда аудитория замонавий қурилмалардан фойдаланиш тажрибасига эга бўлгани боис янги таълим форматини яхшироқ қабул қилаётгани туфайли дарсларнинг самарадорлиги ҳақиқатдан ҳам сезиларли даражада ошганини қайд этади.

Фото: Samsung

Харид масалалари бўйича қуйидаги телефон рақам ёки e-mail орқали боғланишингиз мумкин:

[email protected]

+7 701 962 92 10

* Бир вақтнинг ўзида 20 та фойдаланувчини киритиш опцияси бегона ШК уланганида имконли. Қўшимча ускуналар алоҳида харид қилинади.

** Маҳсулотга ўзининг антибактериал функцияларини бажариши учун биоцид модда – рух пиритиони билан ишлов берилган.

Маҳсулотнинг антибактериал хусусиятлари фойдаланувчиларни бактериялардан тўлиқ ҳимоя қилмайди ва вируслардан, шу жумладан Covid-19 инфекциясидан ҳимояни таъминламайди.

Микробларга қарши қоплама фақат экран юзасида мавжуд бўлиб, унинг самараси фойдаланиш шароитларига боғлиқ бўлиши мумкин.

Антибактериал сертификат: UL2282, у антибактериал самарадорлик 99% дан ошишини тасдиқлайди.

(Синов методи (JIS Z 2801): бактерияли (Escherichia coli и Staphylococcus aureus) 0,4 куб. см суюқлик намунаси экилганидан кейин (5 см x 5 см) унга стерилланган плёнка (4 см x 4 см) ёпиштирилади ва 24 соатга 35 °C ҳароратда ва 90% дан бошланадиган нисбий намликда термогигростатда қолдирилади, кейин бактерияларнинг нобуд бўлиш самарадорлиги ўлчанади / Синовларни ўтказишни ташкил қилиш: FITI Test Research Institute институти).

Антибактериал функцияларнинг ҳудудий чекловлари ҳақида батафсил конкрет мамлакат учун samsung.com веб-сайтида маълум қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид