Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:24 / 23.12.2021
8887
1 дақиқада ўқилади
Турк лираси рекорд қадрсизланишдан кейин мустаҳкамланмоқда
Фото: AFP
Турк лираси кескин қадрсизлангандан кейин мустаҳкамланмоқда. Ҳозирда курс бир долларга 10,84 лирани ташкил қилмоқда. Ваҳоланки, душанба куни, 20 декабрда лира рекорд даражада қадрсизланиб, унинг курси бир доллар учун 18,4 лирагача тушиб кетганди. Бироқ кун якунига келиб лира мустаҳкамлана бошлаган. Охирги марта курс бир долларга 10,84 лирани бир ой олдин ташкил қилган.
Лира Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 20 декабрда курснинг ўйнашига қарши янги чоралар эълон қилгандан кейин мустаҳкамлана бошлаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш