“30 йил четга газ сотдик, лекин манфаат кўрмадик” – Шавкат Мирзиёев GTL заводида
Қашқадарёда очилаётган “Uzbekistan GTL” заводи республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизел ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплашга хизмат қилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
25 декабрь куни Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича “Uzbekistan GTL” заводи очилади. Янги завод республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизел ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплашга хизмат қилади. Шунингдек, бу ерда ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Kun.uz мухбирига кўра, айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев янги заводга етиб борди ва расмий учрашувлар бошланди.
“Энди бундай корхоналар фақат инвестициялар билан барпо этилади.
Бу корхона ишга тушяпти, энди энг муҳими халқимиз бунинг фойдасини ҳис қилсин. Шунча йил газ сотдик, лекин манфаат кўрмадик. Бундай заводлар билан чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиб, қўшимча қиймат яратамиз”, дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Кун давомида бу ерда расмийлар иштирокида заводнинг тақдимот маросими ва бадиий кеча бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Қашқадарёдаги янги заводнинг ноёблиги шуки, у инновацион ва халқаро стандартлар асосида қурилган бўлиб, бундай завод дунёнинг саноқли давлатлари – Қатар, Нигерия, ЖАР, Малайзияда мавжуд. Ўзбекистон бу давлатлар қаторига бешинчи бўлиб қўшилмоқда.
Мавзуга оид

20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади

07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди

20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз

21:19 / 21.12.2024