Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон учун 100 ғоя» республика танловида ITSM ходими топ-100таликка кирди
Фото: “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳаси
Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли ёшларни кашф қилиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини илгари сурган эди.
24 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги, IT-Парк ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган «Ўзбекистон учун 100 ғоя» республика танлови бир қатор йўналишлар бўйича ўтказилди.
Экология, қайта тикланувчи энергия манбалари ва кимё технологиялари йўналиши бўйича Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия маркази Мактабдан ташқари таълим ва электрон ресурсларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фаррух Абдувахидов томонидан таклиф этилган «Менинг дарахтим» (My tree) лойиҳаси финал босқичида ғолиб деб топилди ва танловда ТОП-100таликдан жой олди.
Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади, бугунги ва келгусидаги экологик вазиятни инобатга олиб, давлат сиёсати даражасига кўтарилган дарахт экиш ҳамда ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот-муассаса, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топишини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган инновацион ечимларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур республика танловида умумий қатнашчилар сони 25094 нафарни ташкил этиб, улар орасидан энг сара 100 ғоя муаллифлари «Ўзбекистон учун 100 ғоя» махсус дипломи, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон президенти иштирокидаги «Ўзбекистон ёшлари» иккинчи форумида ўз ғоялари билан қатнашиш ҳамда президент ва ҳукумат раҳбарларига тақдим этиладиган «Ўзбекистон учун 100 ғоя» альбомига ва Ўзбекистоннинг ТОП-100 ёшлари сафига кириш имкониятини қўлга киритишди.
Мавзуга оид
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
13:47 / 31.12.2025
Ҳар йили 500 нафар иқтидорли ёшлар хориждаги нуфузли олийгоҳларга юборилади
10:44 / 04.11.2025
Ўзбекистонда ёшларга нисбатан наркотик жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
17:20 / 01.11.2025