Жаҳон | 20:34 / 27.12.2021
3856
1 дақиқада ўқилади

Буркина-Фасода жангарилар ҳужуми оқибатида 41 киши ҳалок бўлди

Фото: tellerreport.com

Африканинг Буркина-Фасо давлатида номаълум жангарилар савдогарларга тегишли транспорт воситалари карвонига ҳужум қилди. Бунинг оқибатида 41 киши ҳалок бўлган, деб хабар берди “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, ҳужум Лорум провинциясида содир этилган. Ҳалок бўлганлар орасида савдогарлар ҳимоясини таъминлаган маҳаллий айирмачилардан бири бўлган.

“Буркина-Фасо ҳукумати ушбу ваҳший ҳужумни қоралади ва ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди”, дейилган хабарда.

Ҳозирча ушбу ҳужум учун ҳеч қайси гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Мавзуга оид