Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Абдусатторов: “Ўйиннинг катта қисми тенг кураш остида ўтди”
Варшавада ўтаётган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этган Нодирбек Абдусатторов партиядан кейин қисқа интервью берди.
“Менга бироз омад кулиб боқди. Чунки у шунчаки дуранг ҳолатига ҳам тушиб қолиши мумкин эди. Умуман олганда ўйин вақтининг катта қисми анчагина тенг кураш остида ўтди”, – деди ўзбекистонлик 17 ёшли шахматчи.
Нодирбек жаҳон чемпионини ҳар куни ҳам ютавермаслиги ва ғалабадан кейин ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақидаги саволга ҳам босиқлик билан жавоб берди: “Мусобақа ҳали тугагани йўқ. Мен кейинги партияларга диққат қаратяпман”.
Журналист унинг Магнус Карлсенга қарши дона суришидан олдин қандай ухлагани билан қизиқди. “Яхши ухладим. Тўғри, бироз эртароқ уйғондим”, – дея жавоб берди гроссмейстер.
28 декабр куни Нодирбек Абдусатторов норвегиялик рақибини 10-турда мағлуб этган бўлса, 11-турда россиялик Владимир Федосеев билан дуранг қайд этди.
Финишга икки тур қолганда турнир жадвали етакчилари – Нодирбек ва Ян Непомняший ҳисобида 8,5 очкодан бор.
Нодирбекнинг навбатдаги рақиби – 15 ёшли ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Доммаражу.
Мавзуга оид
22:55 / 30.12.2025
Нодирбек Абдусатторов Блиц бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи бўлди
22:15 / 21.12.2025
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
13:57 / 12.12.2025
Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025: Синдоров финални 4-ўрин билан якунлади
12:25 / 05.12.2025