Самарқандда солиқ тўловчига ошиқча солиқ қарздорлиги ҳисобланди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчига асоссиз солиқ қарздорлиги ҳисобланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят солиқ бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тезкор ўрганиш олиб борилган. Ўрганиш натижасида хабарда баён этилган ҳолат қисман тасдиқланган.
Ҳолат шу куннинг ўзида бартараф этилиб, солиқ тўловчининг солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги, шунингдек, унинг ҳисобида жами 447,4 минг сўм миқдорида ортиқча тўлов мавжудлиги тўғрисида қайтадан хат юборилган.
Қайд этилишича, нотўғри маълумот акс эттирилган хабарнома юборилиши юзасидан Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекциясининг масъул ходимлари қатъий огоҳлантирилган.
«Ортиқча тўланган маблағ солиқ тўловчининг аризасига асосан қайтариб берилиши ёки кейинги солиқ тўловлари учун ҳисобга олиниши мумкинлигини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
19:23 / 25.09.2024
Самарқандда қаровсиз ҳолда қуритиб юборилган боғлар масаласи прокуратура назоратига олинди
16:16 / 25.09.2024
Тошкентдан Бухорогача тезюрар поездлар учун янги темирйўл қурилади — президент
19:33 / 24.09.2024
Халқаро миқёсдаги кўзбўямачилик: Самарқандда қуриб ётган учта боғ
12:50 / 24.09.2024