Жаҳон | 14:20 / 30.12.2021
5670
1 дақиқада ўқилади

Туркияда 23 нафар хориж фуқароси терроризмда гумонланиб, қўлга олинди

Улар ИШИДнинг қуролли низо ҳудудларидаги фаолиятига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Фото: AP

Анқара разведка бошқармаси ва Туркия миллий разведка ташкилоти ходимлари ИШИД террорчилик ташкилоти фаолиятига алоқадорликда гумонланган 23 нафар хориж фуқаросини қўлга олиш бўйича операция ўтказди. Бу ҳақда Habertürk телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, қўлга олинганлар сўроқ қилиш учун полиция участкасига олиб келинган.

Улар ИШИДнинг қуролли низо ҳудудларидаги фаолиятига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Қўлга олинганларнинг қайси мамлакат фуқаролари эканлиги маълум қилинмаган.

Ўтган ҳафтада Истанбулда полиция ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган тўққиз нафар хориж фуқаросини қўлга олганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид