Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда машина уриб юборган 18 ёшли йигит вафот этди
Самарқанд вилояти Ургут туманида машина уриб юборган 18 ёшли пиёда вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 2021 йил 31 декабр куни соат 14:30 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган Р-47 Булунғур-Ургут-М39 автомобил йўлининг Ургут тумани Мерганча маҳалласи ҳудудида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тез ҳаракатланиб келаётган машина кўчани кесиб ўтаётган, Ургут тумани Испанза қишлоғида яшовчи, 2003 йилда туғилган йигитни уриб юборган. Оқибатда, йигит оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 29 декабр куни Самарқанд туманида Сурхондарё вилоятига тегишли бўлган Cobalt машинаси ҳам пиёдани уриб юборганди.
Мавзуга оид
12:41 / 02.01.2026
Яшнобод туманида ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобили ёниб кетди
14:55 / 01.01.2026
Сирдарё ва Жиззахда ЙҲХ патрул автомобиллари пиёдаларни уриб юборди. Бир киши вафот этди
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
21:11 / 29.12.2025