Бўстонлиқнинг тоғ йўлларида бир неча километрлик тирбандлик юзага келди

Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар сони кескин ортди.
ЙҲХББ хабар беришича, дам олиш масканлари атрофидаги автотураргоҳлар транспортлар билан тўлган.
Ижтимоий тармоқларда Амирсой, Чорвоқ, Чимёнга борадиган йўлда узун тирбандликлар юзага келгани акс этган видеолар тарқалди. Видеоларда дам олиш масканларига олиб борувчи йўл ёпилиб, бир неча километрлик тирбандликлар юзага келгани айтилган ва ҳайдовчиларга у ерга бормаслик маслаҳат берилган.
Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига кўплаб фуқаролар ташриф буюриши кутилаётгани сабабли автомобил йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 5 январга қадар Бўстонлиқ туманининг дам олиш зоналаридан ўтган автомобил йўлларида ҳаракатланиш учун айрим чекловлар киритилганди.
Хусусан, автотранспорт воситаларининг оқимини ҳисобга олган ҳолда 4Р6 Тошкент–Чимён автомобил йўлининг 57–92 километрлари ва 4Р10 Чорвоқ сув омбори ҳалқа йўли автомобил йўлининг 0–12 километрлари оралиғида бир томонлама ҳаракатланиш жорий қилинган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди
Жаҳон | 08:00
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
Мавзуга оид

17:00 / 08.04.2025
Чимён дам олиш ҳудудида қор кўчкиси содир бўлди

21:41 / 31.12.2024
Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

22:08 / 06.12.2024
Президент Чимёнда капсула уйлардан иборат дам олиш масканини кўздан кечирди

12:04 / 13.08.2024