13:08 / 03.01.2022
6129

Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди. 

ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 3 январь соат 08:00дан 4 январь соат 08:00гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.

Бугун, 3 январь куни республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ атрофида, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ, Бўстонлиқнинг тоғ йўлларида бир неча километрлик тирбандлик юзага келгани хабар қилинганди.

Ижтимоий тармоқларда Амирсой, Чорвоқ, Чимёнга борадиган йўлда узун тирбандликлар юзага келгани акс этган видеолар тарқалди. Видеоларда дам олиш масканларига олиб борувчи йўл ёпилиб, бир неча километрлик тирбандликлар юзага келгани айтилган ва ҳайдовчиларга у ерга бормаслик маслаҳат берилган.

Top