Ўзбекистон | 09:11 / 03.01.2022
9126
4 дақиқада ўқилади

Қашқадарё ҳокими вилоятдан бошқа ҳудудларга чигит олиб чиқишни тақиқлади

Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига чигит олиб чиқишга тақиқ қўйилган. Бу ҳақда Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова маълум қилмоқда.

Бугун, 2021 йил 3 январ куни Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати сенатор Гавҳар Алимованинг мақоласини эълон қилди. Унда сенатор Каттақўрғон шаҳрида жойлашган ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона Қашқадарёдан сотиб олган чигитни вилоят ҳудудидан олиб чиқолмаганини маълум қилган.

Мақолада ёзилишича, 2021 йил 28 декабрь куни Каттақўрғон шаҳрида жойлашган “Marokand gold oil extraksiya” МЧЖ раҳбари С.Рўзиев шаҳар ҳокимиятига келиб, Республика товар ва хомашё биржасидан очиқ савдолар асосида сотиб олинган 100 тонна чигит маҳсулоти Қашқадарёдан Самарқандга кириш чегарасида ЙПХ ходимлари томонидан Қашқадарё вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Нодир Эркаевнинг топшириғи асосида ушлаб турилганини айтган.

Шундан сўнг сенатор Нодир Эркаев билан телефон орқали боғланган. Нодир Эркаев чигитларни фақат вилоят ҳокими рухсат берса қўйворишини, акс ҳолда бунинг иложи йўқлигини айтган.

“Шундан сўнг вилоят ҳокими Муратжон Бердиалиевичнинг телефон рақамини қийинчилик билан топиб вазиятни тушунтирдим ва чигитни қўйиб юборишини илтимос қилдим. Вилоятнинг янги ҳокими эса “... масалани ўрганиб чиқиб маълум қиламан”, деди. Мен умид билан барча тегишли ҳужжатларни ҳокимнинг телеграмига ташлаб бердим. Жавоб бўлмагандан сўнг телеграмига ва қўл телефонига SMS’лар ёздим, афсуски ҳеч қандай жавоб олишнинг иложи бўлмади”, деб ёзади Гавҳар Алимова.

Унинг таъкидлашича, орадан 3 кун ўтиб 2 январь куни Қашқадарёдан тадбиркорга телефон бўлган ва Фарҳод ва Жаҳонгир деб ўзини таништирган ЙПХ ходимлари чегарадан юк ортилган машиналарини олиб кетишини сўрашган. Аммо орадан бироз ўтиб чигит ортилган машиналарни яна қўйиб юборишмаган. Буни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев рухсат бермагани билан изоҳлашган.

“Шундан сўнг мен яна жаноб Нодир Худойбердиевичга қўнғироқ қилганимда “...ҳозиргина вилоят ҳокими билан гаплашдим, чигитни қўйиб юборишга ҳеч қандай рухсат йўқ” деб айтди. “Опажон, минг афсус, мен юк машиналарини қўйиб юбора олмайман”, деди. Мен 100 тонна чигитни олиб ўтиш учун 4 кун сарсон бўлдим. Ачинарлиси, мурожаатимга ва ёзган SMS’ларимга вилоят ҳокими “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериши шунчалик ҳам қийин бўлдими?! Янги йил байрами тадбиркорга, ҳайдовчиларга ва менга ҳам афсуски татимади. Ахир битта шаҳар ҳокими 100 тонна чигитни ўтказиш учун 4 кун безовта бўлишини қандай изоҳлаш мумкин? Мен шахсий манфаатим учун жон куйдираётганим йўқ-ку!.. Мен бу мурожаатимга умид билан жавоб кутаман”, дейди сенатор.

Kun.uz ҳодиса юзасидан изоҳ олиш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланишга уринди, аммо бунинг иложи бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябр ойида Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилояти ҳокимлари ўз ҳудудларидан чигитни олиб чиқиб кетишни тақиқлашган. Шундан сўнг Монополияга қарши кураш қўмитаси чигитни бошқа вилоятга олиб чиқишни тақиқлаш қонунга зид эканини айтиб, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ҳамда ушбу вилоятлар Ички ишлар бошқармаларига нисбатан тегишли иш қўзғатилганини маълум қилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти