Ўзбекистон | 12:00 / 03.01.2022
34973
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Қуритиш функцияли кир ювиш машинасини танлаймиз

Фото: LG

Кийимлар ювилиб, сиқилганида уларни яхшилаб қуритиш вақти келади. Ёрдамга эса тахланувчи қуриткичлар, радиаторли иситиш тизимлари, эшиклар, балкондаги арқонлар ва бошқалар келади. Бироқ қишки мавсум пайтида балкон ҳар доим ҳам ёрдам бера олмайди ва у ҳамманинг уйида ҳам бор эмас. Жараённи енгиллаштириш учун қуритиш машинасидан фойдаланиш мумкин. Бироқ уни ўрнатишга уйда керакли жой бўлмаса, нима қилиш керак? Бундай вазиятда идеал танлов кийимларни қуритиш функциясига эга кир машинаси бўла олади. Унинг ҳажми худди стандарт машинадаги каби, функционаллиги эса 2таси 1да.

Келгусидаги харидни амалга оширишда сизга кўмаклашиш мақсадида биз LG кир ювиш машиналарининг 4 хилини танлаб олдик. Уларнинг барчасида матонинг ҳажми ва турини таниб, уларнинг 20 000 гача бўлган турли хусусиятларини аниқлайдиган ҳамда кир ювишнинг оптимал режимини танлайдиган AI DD сунъий интеллект технологияси ўрнатилган. Шунингдек, ушбу кир ювиш машиналари  буғ ёрдамида кийимлардан 99,9 фоизгача аллергенларни йўқ қилувчи Steam+™ режимига эга. Бундай функция болали оилалар ва аллергияси борлар учун фойдали бўла олади.

Ва албатта, кир ювиш машинасининг юраги – мотор. Қуйида таърифланган барча тўрт моделларда моторлар тўғридан тўғри Direct Drive™ ўтказгичли инверторга эга бўлиб, камроқ майда қисмлар, энергия самарадорлиги ва паст даражадаги шовқин ҳисобига узоқ муддатли хизматни таъминлаб беради.

Энди ҳар бир моделни батафсил ўрганамиз.

Агар сизнинг оилангиз катта бўлса ва уйингизда улканроқ машина ўрнатишга етарлича жой бўлса, 15 килогача кир ювиш ва 8 килогача қуритиш функцияли максимал юкланишга эга LG F0L9DGP2S моделига эътибор қаратишингизни сўраймиз. Мослашувчан барабан кўпроқ ўрин-кўрпалар ва чойшаблар тўпламини бир вақтнинг ўзидаёқ ювишга имкон беради. TurboWash™ технологияси билан эса сизнинг кийимларингиз бор-йўғи 55 дақиқа ичида тоза бўлади.

Фото: LG

Шунингдек, ушбу модель  қўшимча TwinWash™ (алоҳида харид қилинади) мосламасига эга бўлиб, сиз асосий барабандан ташқари, масалан, фақатгина оқ ёки болалар кийимларини алоҳида ювишингиз мумкин.  

TwinWash технологиясини иккинчи LG F4V5VG0WR модели ҳам кўтара олади. Бундан ташқари, мазкур кир ювиш машинаси катта бўлмаган ҳажмда 9 килограммгача ювиш ва 5 килограмм билан қуритиш режимига эга бўлиб, жойни ҳам тежашга, кўпроқ либосларни ювишга имкон беради. Яна бир ёқимли, функциональ қўшимча сифатида чидамлилик ва маҳсулот гигиенасини таъминлайдиган унинг жозибали шишадан тайёрланган эшиги ҳамда мустаҳкам зангламайдиган пўлатдан ясалган барабанини мисол келтириш мумкин.

Фото: LG

Навбатдаги модел – LG F4V5VG2S 9 кг максимал юкланишга эга бўлиб, ички EcoHybrid технологияси билан жиҳозланган. Унинг ёрдамида сиз ўзингиз учун оптимал қуритиш режимини танлайсиз – масалан, агар сувни тежашни истасангиз «Эко»ни (конденсация жараёни иссиқ ҳаво оқими ҳисобига табиий йўл билан содир бўлади) танлайсиз, агарда вақтни тежаш ва электр истеъмолини камайтиришни истасангиз (қуритиш интенсив сув айланиши ҳисобига содир бўлади), стандарт режимини танлайсиз. Бундай функцияли кир ювиш машинаси ҳаттоки, паст ҳароратда ҳам ишлай олади, шу билан бирга у кийимни қуритиш сифатига умуман таъсир кўрсатмайди. Биргина цикл давомида 6 килогача бўлган кийимларни қуритиш мумкин, бу эса аввалги моделларга солиштирганда бир хил ҳажмдаги барабан бўлишига қарамай, 1 кг кўпроқ кийимларни қуритишни англатади. Бу моделнинг яна бир афзаллиги унинг чиройли, замонавий дизайни бўлиб, у ҳар қандай ошхона ёки ювиниш хонаси интерьерига мос тушиб кета олади.

Фото: LG

Агар сизда етарлича жой бўлмаса ва қуритиш функцияли ихчам кир ювиш машинаси керак бўлса, у ҳолда  8,5 килогача юк кўтара олувчи LG F2V5GG2S модели мос келади. Сиз арзонроқ нарх эвазига деярли барча AI DD, TurboWash, Steam+, Inverter Direct Drive, мобиль диагностика ва исталган ер, исталган вақтда кир ювиш жараёнини бошқариш ҳамда кузатишга имкон берувчи ThinQ™ технологиялар тўпламини қўлга киритасиз. Шунингдек, агар сиз барабанга сочиқ солишингиз керак бўлса ёки тасодифан қизил кийимни оқ либослар билан бирга қўйиб юборган бўлсангиз, бироқ ювиш жараёни аллақачон бошланган бўлса, у ҳолда кийимларни юклашгача функцияси ёрдам беради.

Фото: LG

Ҳўл кийимларни қўлда ёйиш, тахланадиган қуриткичлар ва текстил арқончаларни осиб қўйиш жонга тегдими? Қуритиш функциясига эга LG кир ювиш машиналари сизнинг бўйнингиздан кирларни ювишдан тортиб, улар тўлиқ қуришигача бўлган қайғуриш вазифасидан батамом халос этади. Вақт ва кучни анчайин муҳим бўлган ишларга сарфланг!

Сайт: lg.com/uz/standard-washing-machines

Инстаграм: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид