Фарғонада 20 ёшли йигит пичоқланиб ўлдирилди

Фото: Тергов департаменти
Марғилон шаҳрида фуқаро дўстлари билан йўлни тўсиб қўйган йигитлардан автомашиналарига йўл беришларини сўраб жанжаллашиши ўлим билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 1 январь куни соат 3:30 ларда К.К. тўрт нафар таниши билан бирга М.Н. бошқарувидаги «Cobalt»га ўтириб, М.Н.нинг уйи томон ҳаракатланишганида кўча бошида тўхтаб турган «Gentra» ва «Nexia-3» автомашиналарни кўришган.

Уларнинг ёнида турган 23 ёшли М.А. ва унинг шерикларига автомашиналарига йўл беришларини сўраган вақтида жанжаллашиб қолишган.
Жанжал давомида М.А. ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан К.К.нинг кўкрак соҳасига бир марта уриб, шериклари билан автомашиналарига ўтириб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган. К.К. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қўқон шаҳрида пулларни қўлга киритиш илинжида ухлаб ётган эр-хотинни пичоқлаб ўлдирган 3 нафар устага суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти

13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти

17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?

12:15 / 28.04.2025