Ўзбекистон | 08:16 / 06.01.2022
2252
1 дақиқада ўқилади

Ахборот кодекси ишлаб чиқилади

Ахборот соҳасини тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.

Фото: HSTI

Қайд этилишича, замон талаблари асосида ахборот соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилади. Ахборот соҳасини тартибга солишга қаратилган мавжуд қонунлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси шаклида унификация қилинади.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданияти оширилади. Турли ёш тоифаси учун мўлжалланган ўқув курслари ҳамда онлайн дастурлар оммалаштирилади. Халқ таълими ва профессионал таълим тизимининг тегишли дарсликларига медиа саводхонлик бўйича мавзулар жорий қилинади.

Шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ҳам кўзда тутилган.

Бунда, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг дахлсизлик ҳуқуқлари билан боғлиқ моддаларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланади.

Мавзуга оид