Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишончли учинчи тараф хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ишончли учинчи тараф хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ишончли учинчи тараф хизмати – бу ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш мақсадида электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш фаолияти.
Президентнинг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ «Ишончли учинчи тараф» тамойили асосида Ўзбекистон ҳудудида берилган рақамли имзо билан тасдиқланган рақамли ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш имконини берувчи «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базаси яратилади.
Ҳужжат билан ишончли учинчи тараф хизмати фаолиятини тартибга солувчи низом тасдиқланди ва у қуйидагиларни белгилайди:
- ишончли учинчи тараф хизматининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
- хизматнинг ЭРИ марказлари ва ахборот тизимлари билан ўзаро ишлаш тартиби;
- рақамли ҳужжатлар ҳақиқийлигини тасдиқлаш ва «Ягона рақамли ҳужжатлар» маълумотлар базасини юритиш тартиби.
Ишончли учинчи тараф хизмати функцияларини амалга оширувчи шахс ваколатли давлат органи томонидан тайинланади ва идоралараро ва трансчегаравий ахборот алоқаси жараёнида электрон ҳужжатларнинг дахлсизлиги ҳамда ишончлилигини сақлаш кафолатларини вақтнинг муайян пайтида таъминлаш бўйича ахборот воситачиси сифатида иш юритади, шунингдек уларнинг юридик кучга эга эканлигини тасдиқлайди.
Мавзуга оид
13:25 / 01.07.2025
Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин
13:53 / 19.04.2025
Ўзбекистон Ахборот кодексини қабул қилиш режалаштирилмоқда
18:01 / 11.04.2025
“Оқибатлари оғир бўлади” — Алишер Қодиров интернетдаги “ахборот лойиҳалари” ҳақида
14:55 / 15.11.2024