08:14 / 06.01.2022
7036

Тошкентда тунги дрифт уюштирган «Mercedes» ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

2022 йил 2 январь куни ижтимоий тармоқларда «Mercedes Benz E 200» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда дрифт қилаётгани акс этган видео тарқалди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ушбу ҳолат 2022 йил 1 январь куни тахминан соат 02:10 ларда Чилонзор туманида 35 ёшли Б.Л. томонидан, «Mercedes Benz E 200» русумли автомобилда содир этилган. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан Б.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасига мувофиқ баённома расмийлаштирилди.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг. Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг», дейилади маълумотда.

Top