Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда автомобилларда дрифт қилган хорижликлар узр сўради
Улар бундай ҳолат иккинчи марта такрорланмаслигини ва Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилишини айтди.
Самарқанд вилоятида Қозоғистон давлат рақамига эга автомобиллар йўлда дрифт қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди. ЙҲХБ қоидабузарларга чора кўрилганини маълум қилди.
Видеолавҳадан маълум бўлишича, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган меҳмонлар шоу тариқасида парад уюштирган ва унда дрифт қилган. Тадбир ҳақида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Қоидабузарларнинг аксарияти чет эллик бўлгани таъкидланмоқда. Видеолавҳада улар узр сўрагани акс этган.
«Биз қаерда бўлсак ҳам Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қиламиз. Иккинчи марта қайтарилмайди. Бизга тушунтиришди. Аслида махсус майдонда дрифт қилишимиз керак эди, лекин шаҳар кўчаларида дрифт қилдик. Самарқанд халқидан кечирим сўраймиз», деди қозоғистонлик ҳайдовчилардан бири.
ЙҲХБ қоидабузарларга нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот бермади.
Мавзуга оид
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
09:00 / 22.06.2026