Ўзбекистон | 10:32 / 07.01.2022
4383
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Фото: Навбаҳор тумани ҳокимлиги

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Бунда:

  • ҳар бир ҳудудда “Хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари” ва кластерларни ташкил қилиш;
  • хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш, минтақавий марказлар очиш чораларини кўриш;
  • тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш;
  • хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга жалб қилиш назарда тутилади. 
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид