Қашқадарёда қарз туфайли келиб чиққан жанжал одам ўлими билан якун топди

Иллюстратив фото
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида қарз туфайли келиб чиққан жанжал одам ўлими билан якун топган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 5 январь куни соат 13:20 ларда Шаҳрисабз тумани “Лолистон” МФЙда яшовчи ака-ука Ф.Ш. ва Ф.М. таниши Шаҳрисабз шаҳар, “Кулоллик” МФЙда яшовчи Р.З. билан Шаҳрисабз шаҳар “Оқсарой” МФЙда жойлашган устахона олдида илгаридан ўрталарида бўлган қарз юзасидан келиб чиққан адоват туфайли жанжаллашиб қолган.
З.Р. Ш.Ф.га қарзни қайтаришини айтиб, уни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, ўзаро тортишиб қолишган. Ш.Ф.нинг жаҳли чиқиб, уни ўлдириш мақсадида устахонада бўлган темир қувур ва пичоқ олиб, З.Р.ни орқасидан қувиб бориб, темир қувур билан уни уриб йиқитган.
З.Р. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ёнида бўлган пичоғини қўлига олган вақтида Ш.Ф. темир қувур билан З.Р.нинг қўлига урган ва пичоқ ерга тушиб кетган.
Ш.Ф. ва З.Р.нинг жанжалини кузатиб турган Ш.Ф.нинг акаси М.Ф. жанжал бўлаётган жойга етиб келиб, З.Р.нинг бош соҳасига бир неча маротаба қўлида бўлган ёғоч калтак билан қасддан урган.
Шу вақтда Ш.Ф. ерда ётган пичоқни олиб, З.Р.нинг чап кўкрак ён соҳасига ва кўкрак ўнг ён соҳасига икки маротаба санчган. Ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан ерга қараб ётиб қолган З.Р.нинг орқа кўкрак соҳасига 8 маротаба пичоқ санчган. Оқибатда, З.Р. оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

08:41 / 29.05.2025
Кўп қаватли "дом"ларда ҳисоблагич ўрнатмасдан газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди

17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди

11:02 / 15.12.2024