Тошкент метрополитенида ҳожатхоналар қурилади
Тошкент метросининг “Чилонзор” метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда, агарда бу ўзини оқласа бошқа бекатларда ҳам амалда татбиқ этилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” хабар берди.

Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, ерости бекатларида киши соғлиғига таъсир кўрсатувчи босим борлигини инобатга олган ҳолда, барча бекат навбатчилари биринчи ёрдам кўрсатиш маълумотига эга ва барча бекатларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори воситалари билан таъминланган. Бундан ташқари, зарур вақтларда тез ёрдам ходимлари чақиртирилади, метрополитеннинг “Пахтакор” ва “Минг ўрик” бекатларида тиббий пунктлар мавжуд.
“Ерусти метро бекатларида имконияти чекланган йўловчилар фойдаланиши мумкин бўлган лифтлар ўрнатилгани кўпчиликка маълум. Лифтлардан асосан кексалар, ҳомиладор аёллар, ёш болали ва ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши белгиланган. Бекатлардаги мавжуд лифтлар ва эскалаторлар бир маромда ишлашини ташкил қилиш ва назорат ўрнатиш борасида метрополитен ходимлари орасида доимий навбатчилик йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда барча ерусти метро бекатларида мавжуд лифтлар соз ҳолда ишлаб, юқорида кўрсатилган тоифадаги йўловчиларга ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатмоқда”, дейилади маълумотда;
2022 йил 3 январь санасидан бошлаб “Тошкент метрополитени” томонидан фуқаролар мурожаатлари ва таклифлари учун махсус телеграм-бот ишга тушди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
Ўзбекистон | 10:27
-
Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади
Ўзбекистон | 10:18
-
Россия Харкивга ракета зарбаси берди, жабрланганлар бор
Жаҳон | 10:12
Мавзуга оид

19:45 / 21.05.2025
Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди

20:52 / 20.05.2025
«Credit House» ишида 182 млрд сўм зарар аниқланди

20:24 / 20.05.2025