Жаҳон | 16:05 / 08.01.2022
7738
1 дақиқада ўқилади

Покистонда қор кўчкиси оқибатида 20 нафардан зиёд одам ҳалок бўлди

Мингга яқин машина қор остида қолиб кетгани айтилмоқда. 

Фото: Naveed Siddiqui via DAWN

Покистоннинг Мурри шаҳрида қор кўчкиси натижасида 20 нафардан зиёд одам ҳалок бўлди, деб хабар берди BBC .

Улар ўтирган автомобиллар қор остида қолиб кетган.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига кўра, ҳозирча 21 кишининг ўлими тасдиқланган.

Мингга яқин машина қор остида қолиб кетгани айтилмоқда. 

Қайд этилишича, охирги кунларда Мурри шаҳри ҳудудига 100 мингдан ортиқ автомобилда туристлар ғайриоддий кучли қор ёғишини томоша қилиш учун келишган. 

Мавзуга оид