Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қўл тормози тортиб қўйилмаган Spark каналга тушиб кетди
Видеодан кадр
Бухорода қўл тормози тортиб қўйилмаган Spark каналга тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 9 январь куни Бухоро вилояти ФВБ бошқармаси навбатчилик хизматига Бухоро шаҳри Талижа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга Spark машинаси тушиб кетгани тўғрисида хабар келган.
Зудлик билан воқеа жойига подполковник Ғ.Сафоев бошчилигидаги қутқарув отряди етиб борган. Вилоят ФВБнинг махсус техникаси ва ғаввослар, шунингдек, ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда 30 дақиқа давомида машина каналдан олиб чиқилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Spark ҳайдовчиси тўхташ вақтида қўл тормозини тортишни унутган ва шу сабабли машина каналга тушиб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Мавзуга оид
08:52 / 12.11.2025
Жиззахда туман ФВБ бошлиғи пора олган пайтда ушланди
23:03 / 28.09.2025
Тошкент шаҳар ФВБ телефонни қувватлагичда назоратсиз қолдирмаслик тўғрисида огоҳлантирди
10:53 / 28.08.2025
Чилонзор туманида электромобил ёниб кетди
19:34 / 01.08.2025