Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда
Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири сақланиб туради. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади.
Фото: Kun.uz
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 11-13 январь кунлари республика ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.
Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 3-6 даража илиққача, кундуз кунлари 9-12 даража илиққача кўтарилади.
14 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна 2-4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-5 даражага юқори бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида баъзи жойларда туман кузатилади.
Мавзуга оид
11:56 / 23.01.2026
Ҳафта охирида ҳаво бироз илиши кутилмоқда
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
09:18 / 23.01.2026
Тошкентда қор тозалаш ишларига 230 та махсус техника ва 1 мингдан ортиқ ходим жалб этилди
10:20 / 22.01.2026