22:34 / 10.01.2022
121681

Honor букланувчи смартфонини тақдим этди

Смартфон нархи 1575 доллардан бошланади.

Фото: Honor

Хитойнинг Honor компанияси Honor Magic V деб номланган биринчи букланувчи смартфонини тақдим этди.

Қурилма 2272х1984 пиксел бўлган 20 сантиметрли ички дисплей билан жиҳозланган. Унинг ташқи дисплейи 16,4 сантиметр бўлиб, 2560x1080 пикселга тенг.

Смартфоннинг қалинлиги 6,7 мм ва узунлиги 141,1 мм. Букланган ҳолда эса ўлчами мос равишда 14,3 мм ва 72,7 мм.

Гаджет Snapdragon 8 Gen 1 процессори ва 4750 мА/с батареяга эга. Батарея 15 дақиқа ичида 50 фоиз қувват олади.

Смартфоннинг оператив хотираси 12Гб, ички хотираси эса 256 ёки 512 Гб.

Honor Magic V учта 50 мегапикселли камера ва 42 мегапикселли селфи-объектив билан жиҳозланган.

Хабар қилинишича, смартфон нархи 9999 юанни (1575 доллар) ташкил этади.

Top