Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:04 / 11.01.2022
7597
1 дақиқада ўқилади
АҚШда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд янгиланди
Мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 61,5 миллионга яқинлашган.
Фото: Reuters
АҚШда охирги суткада COVID-19’га чалиниш билан боғлиқ 1,3 миллиондан ортиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар бермоқда.
Телеканалнинг маълумот беришича, ўтган суткада 1 млн 343 минг 167 та ҳолат қайд этилган.
Канал ҳисоб-китобига кўра, АҚШда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 61,5 миллионга яқинлашган.
Аввалги рекорд январ бошида қайд этилганди. Жонс Ҳопкинс университети мамлакатда бир суткада 1 миллион 82 минг ҳолат аниқлангани тўғрисида маълум қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш