Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас — ТИВ
Ўзбекистон ТИВ расмийси 17 январь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида бир ўзбекистонлик намойишларда қатнашиш гумони билан қўлга олингани ҳақида тарқалган хабарга раддия берди.
«Яқинда қатор оммавий ахборот воситаларида Қозоғистонда содир бўлган тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2022 йил 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) "Жибек жоли" ўтиш пунктида қўлга олинганлиги ҳақида янгиликлар эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмас.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ахборот Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг веб-сайтида жойлаштирилган», дейилади хабарда.
Аввалроқ Қозоғистон МХҚ Чимкент шаҳридаги тартибсизликларда иштирок этишда гумонланаётган 29 ёшли ўзбекистонлик чегарада қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Айни вақтда бу хабар таҳрирлаб қўйилган.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026