11:02 / 19.01.2022
1122

Самарқандда ота фарзандларига алимент ўрнига уй берди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида ота фарзандларига алимент ўрнига уй берди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг қарорига кўра, қарздор Ф.Ф.дан ундирувчи А.А.га икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун даромаднинг маълум қисмини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.

МИБ Паст Дарғом туман бўлими томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот тадбиридан сўнг ота фарзандлари учун улар вояга етгунга қадар ҳисобланган қарз ўрнига ҳовли ҳадя қилган.

Қайд этилишича, ундирувчининг аризаси, тушунтириш хати ва нотариус келишувига асосан ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Top