Ўзбекистон | 08:19 / 19.01.2022
5783
1 дақиқада ўқилади

Тахтақорача довонида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Тахтақорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида кўп миқдорда қор ёғган.

Маълумотда айтилишича, шу сабабли турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ, «Ўзгидромет» Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик бўлишидан огоҳлантирганди.

19 январь куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши кутилмоқда.

Шунингдек, шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Мавзуга оид