Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram пуллик обунани ишга туширади
Блогерлар ўз контентидан пул ишлаб топиш имкониятига эга бўлади, деди ижтимоий тармоқ раҳбари Адам Моссери.
Instagram ижтимоий тармоғи блогерлар ўз контентидан янада самаралироқ пул ишлаб топиши учун пуллик обуналарни яратиш имкониятини тақдим этади. Бу ҳақда чоршанба куни ижтимоий тармоқ раҳбари Адам Моссери маълум қилди.
«Бу ҳафта биз Instagram’да пуллик обунанинг биринчи версиясини ишга туширмоқдамиз, бунда контент яратувчилари маблағ ишлаб топиши мумкин бўлади. Улар буни олдиндан билган ҳолда қилишлари муҳим ва обуна буни амалга ошириш учун энг яхши ишлардан биридир», деди у.
Янги пуллик функция ёрдамида блогерлар аудитория билан бўлишиши ва фақат уларга обуна бўлганлар учун жонли эфир, пост ва қисқа видеолар яратиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ ўз пуллик обуначиларининг изоҳларини контент яратувчилар учун махсус белги билан ажратиб кўрсатади. Янги функция дастлаб АҚШда синовдан ўтказилади.
Instagram - бу фотосуратлар, тасвирлар ва видеоларни жойлаштириш ва баҳолаш учун мўлжалланган ижтимоий тармоқ. 2012 йилдан буён у яқинда номи Meta деб ўзгартирилган Facebook компаниясига тегишли. 2020 йилда ижтимоий тармоқ мобил иловаси дунёдаги энг оммабоп дастурлардан бирига айланди.
Мавзуга оид
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
12:55 / 12.01.2026